Ўқитиладиган фанлар
Бакалаврият босқичида
|
Фаннингноми |
Фан ҳақида қисқача маълумот |
1. |
Давлат кадастрлари асослари |
Давлат кадастрлари ягона тизими таркибига кирувчи 21 та кадастрларнинг хуқуқий асосини ўргатади. |
2. |
Давлат кадастрлари |
Ушбу фан Республикамиз худудида мавжуд табиий ресурслар, иншоотлар ва худудларни мажмуали тарзда ўрганиш, ягона услубият асосида уларнинг хуқуқий холатлари, миқдорлари ва хусусиятлари тўғрисида зарурий маълумотлар тўплаш, уларни ягона тизимга келтириш ишларини ўргатади. |
3. |
Ер кадастри |
Ер участкаларига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, миқдор, сифат ва меъёрий баҳолаш ишларини ўргатади. |
4. |
Бино ва иншоотлар давлат кадастри |
Бино ва иншоотларга бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ўргатади. |
5. |
Табиий ресурслар кадастри |
Табиий ресурслар кадастри фани давлатнинг табиий иқтисодий салохияти бўлган ер, сув, ўрмон ва бошқа манбаларини бевосита ўрганиш хамда уларнинг сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолашнинг илғор услубларини ва технологияларини қўллашни мукаммал ўзлаштиришлари, ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқаришда самарадорлигини ошириш йўллари ва усулларини ўргатади. |
6. |
Ер тузишда компьютер графикаси |
Ер тузишда бажариладиган ишларнинг қонун ва қоидаларини мукаммал билишлари, унда қўлланиладиган асбоб-ускуналарни, шартли белгиларни, компъютер технологияларида махсус (Auto Cad, Arc Giss каби) дастурлар билан ишлашни ўргатади. |
7. |
Худудларни муҳандислик жиҳозлаш |
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудларни инженерлик нуқтаи назардан жихозлаш зарур бўлади, яъни маҳаллий йўллар тармоқларини, лойиҳалаш жойлаштириш, қуриш шу сингари сув таъминоти, суғориш тармоқларини лойиҳалаш ва қуриш, канализация тармоқлари билан таъминлаш сингари зарур муҳандислик тармоқлари билан таъминлашни ўргатади. |
8. |
Геодезия ва картография кадастри |
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида геодезия ва картография кадастри объектлари, маълумотлари, бажариладиган геодезия, топография ва картография ишлари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги ахборотлар тизимини янгилаб бориш усулларини назарий, услубий ва амалий жиҳатдан ўрганиш усулларини ўргатади. |
9. |
Ер кадастри ва мониторинги |
Ер кадастри ва ер мониторингини юритиш, унда иқтисодий қонунларнинг таъсирини, иқтисодий ислоҳотлар шароитида республикамиз ер – мулк салоҳиятидан янада самарали, мақсадли ва оқилона фойдаланиш усулларини ўргатади. |
10. |
Ер ресурсларини бошқариш |
Ердан фойдаланишни бошқариш хакида яхлит тасаввурга эга бўлишга эришиш, уларни ердан фойдаланишни бошқариш асослари илмий-назарий билимлар билан қуроллантириш ва ўқув дастурида назарда тутилган ҳажмда ишлаб чиқариш ва текшириш вазифаларини бажариш учун мўлжалланган. |
11. |
Худудлар кадастри |
Ҳудудлар кадастрини ташкил этиш, ягона услубият асосида юритиш, кадастр маълумотларини ягона тизимга келтириш, давлат кадастрлари хизмат тизими ва вазифаларини бажара олиш, кадастр йўналишларини юритишда ўзаро боғлиқлик ва кетма-кетлигини таъминлай олиш, табиий ресурслар ва чизиқли турдаги кадастрларни юритиш усулларини ўргатади. |
12. |
Ер мониторинги |
Ер фондининг ҳолатини узлуксиз кузатиш тизимини, ерларда рўй берган салбий жараёнларни ўрганиш, таҳлил қилиш, уларни экологик, ижтимоий ва иқтисодий баҳолаш усулини, салбий жараёнларни прогнозлаш, уларнинг оқибатларини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни ўргатади. |
13. |
Давлат шахарсозлик кадастри |
Аҳоли турмуш маданиятини ошириш учун шароит яратиш каби масалалар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни ва унга мос равишда худудни ташкил қилиш усулларини асослаш, ерларнинг оптимал ўлчамлари ва таркибини белгилаш, улар ривожланишининг устивор йўналишларини танлаш, самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлашни ўргатади. |
14. |
Ер ахборот тизими |
Замонавий ахборот тизими ҳисобланган географик ахборот тизимлари ва дастурларининг геодезия ва картография, ер тузиш ва ер кадастри, ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш соҳаларидаги назарий ва амалий тадбиғини ўргатади. |
Магистратута босқичида
|
Фаннинг номи |
Фан ҳақида қисқача маълумот |
1. |
Ер ресурсларини бошқаришда геоахборот тизимлари |
Геоахборот тизими ер ресурсларини бошқаришда, ер фонди таркиби ва ундан фойдаланиш жараёнларида одамлар орасидаги мулоқот тизимини ва ўз навбатида узатиш ва қайта ишлаш жараёнларини ўз ичига олади. |