Илмий ишлар

2019 - 2020 йилда “Тупроқшунослик ва деҳқончилик”кафедраси институт илмий - тадқиқот ишларининг режасига биноан 1 та давлат гранти ва 2та давлат бюджети мавзулари бўйича илмий тадқиқот ишлари бажарилмоқда.

1.22. “Суғориладиган ерларда антропоген омилларнинг“ҳаво-тупроқ-ўсимлик” тизимида содир бўладиган жараёнларини ўзгаришини ўрганиш”

Илмий ишнинг мақсади ва вазифаси:

         Қуйи Зарафшон мисолида шўрланишнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ва хўжалик юритиш учун баҳолаш ҳамда мазкур майдонлардан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  Режалаштирилаётган илмий тадқиқот иши тизимли таҳлил ёндошуви асосида амалга оширилади.

          Тақдим этилаётган илмий тадқиқот иш атмосферадаги зарарли моддаларни манзарали ва мевали дарахтларга таъсири натижасида дарахтларни кам ҳосил бериши ва уларни қуриб бораётганлиги муаммосига бағишланган. Шу жумладан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда уларни йиллар бўйича ортишини таҳлил қилиш ва турли дарахтларга таъсир хилма-хиллигини чуқур ўганиш лозим. Режалаштирилган илмий тадқиқот ишнинг олдига қўйган мақсади Тошкент шаҳридаги манзарали ва мевали дарахтларга зарали моддаларнинг таъсирини ўрганиш келажакда шаҳарларда қандай манзарали ва мевали дарахтларни экиш ёки баъзиларини бошқа дарахтлар билан  алмаштириб экишга асосланади. Режалаштирилаётган илмий тадқиқот иши тизимли таҳлил, фенологик мониторинг, таққослаш ва анализли ёндошуви асосида амалга оширилади.   

         Суғориладиган тупроқларни суғориш давомийлиги таъсирида бўладиган жараёнларни ўзгаришини кузатиш ва натижаларини тахлил қилишдан иборат.1.Кузатув олиб бориладиган  суғориладиган тупроқларни хоссалари натижаларини таҳлил қилиш. 2.Суғориладиган тупроқларни шўрланиш жараёнини йиллар давомида ўзгаришини. 3.Суғориладиган тупроқларни кимёвий хоссаларини ўзгаришини ўрганиш.4.Суғориладиган тупроқларнинг минерологик хоссаларини суғоришни давомийлиги таъсирида ўзгаришини.

Кафедрада КХ-А-2018-300-амалий грант лойихаси-“Сув танқислигида суғориладиган ерларда эколого-мелиоратив жараёнларни бошқаришнинг илмий асослари ва ташкилий-технологик усулларини яратиш” мавзуси бўйича иш олиб бориляпти.

Тадқиқот натижалари ишлаб-чиқариш ташкилотларида тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини сув-танқислигида бошқаришга йўналтирилган тадбирлар таркиби ва усулларини техник-иқтисодий асослашда фойдаланилади.