Олий математика
«Олий математика» кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор
Худаяров Бахтияр Алимович
Тел.: (71)-237-09-86
Email: b.khudayarov@tiiame.uz
«Олий математика» кафедраси 1934 йилда ташкил топган. Кафедра тарихи академик Т.Н.Қори-Ниёзий ва бошқа профессор- ўқитувчилар номлари билан чамбарчас боғлиқдир. Академик Т.Н.Қори-Ниёзий раҳбарлиги даврида кафедрада ҳамдўстлик мамлакатларида танилган профессор-ўқитувчилар хизмат қилган. Ўзбекистон фанлар академиясининг мухбир аъзолари И.С.Аржаных, Д.Ф.Файзуллаев, Н.А.Филатов, доцентлардан Ш.А.Гумеров, А.С.Хабиров, Х.А.Исоков, Э.Ф.Файзибоев, К.К.Конусбеков, З.И.Илхомов, Н.И.Кидирбаев, М.С.Сагитов, О.Б.Бекмирзаев, З.Г.Эм, Б.И.Крамаровский, С.Н.Ниёзов, Х.Р.Рахматова, М.Н.Нуриддинов, Т.К.Қодирбеков, Ў.М.Жўраев, Я.Шарифбоев, Т.С.Мақсудов, Э.И.Ибраев, С.С.Мосолова, Г.А.Попов, О.Умаров, катта ўқитувчилар Г.И.Мартиросов, Х.Х.Ламбру, Н.М.Цирмиракис, Л.Г.Попондопулос, Р.Р.Райимов, В.А.Топорова, Н.Р.Тоғаев, А.А.Эшонхўжаев, Д.Б.Турдиев, Н.Б.Туркманов, М.Ходиев, ассистентлардан Д.Г.Юсупова, С.С.Алимова ва бошқалар кафедрада самарали меҳнат қилганлар. Маълумки, Т.Н.Қори-Ниёзий Ўзбекистонда Халқ маорифининг биринчи ташкилотчилари ва тарғиботчиларидандир. У биринчи бўлиб ўзбекча математика терминологиясини ишлаб чиқди ва бу 1930 йили «Ўзбекча математик терминлари» республика марказий ижроия қўмитаси қошидаги янги ҳарф - терминлар бўлими томонидан тасдиқланди. Олимнинг ўзбекча «Математика терминлари луғати» 1933 йили Қозон шаҳрида босилиб чиқди, Қори-Ниёзийнинг алгебра, геометрия, тригонометрия, детерминантлар, аналитик геометрия, дифференциал ва интеграл ҳисобга доир асарлари ҳам нашр қилинди. 1970 йилдан 2012 йилгача кафедрага профессор Э.Ф.Файзибоев раҳбарлик қилди. Э.Ф.Файзибоев 100 дан ортиқ илмий ва илмий-методик ишлар, шу жумладан 2 та ўқув қўлланма чоп эттирган. Э.Файзибаев 1958 йили Ўрта Осиё Давлат Университетини «математика» ихтисослиги бўйича тугатган ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институтига ишга юборилган. Э.Ф.Файзибоев ўз меҳнат фаолиятини Тошкент қурилиш техникумида (1956-1959) ўқитувчиликдан бошлаган. 1958-59 йилларда ТИҚХМИИ «Олий математика» кафедраси ассистенти, 1959-62 – йилларда Украина ФА математика институти аспиранти (Киев), 1962 – 1966 йилларда Ўзбекистан ФА Математика институти катта илмий ходими (1981-1987) – Умуминженерлик факультети декани, (1989-1996)- Умуминженерлик маркази проректори ва 1970 йилдан 2012 йилгача «Олий математика» кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. 2012 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедрага т.ф.д. Б.А.Худаяров раҳбарлик қилмоқда.
Ер ресурсларини бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар