Тарихи

Факулътет 1945 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти (ТИҚХМИИ) таркибида “Ер тузиш” номи билан ташкил этилган. 2004 йилдан 2018 йилга қадар “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” номи билан фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги 3702-сон Қарорига асосан ҳозирда “Ер ресурсларини бошқариш” номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда.
Факулътет республикада ер тузиш, ер кадастри, геодезия, геоинформатика, картография ва давлат кадастрлари соҳалари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган етакчи маскан ҳисобланади. Факулътет дастлаб ташкил этилганда унинг биринчи раҳбари доцент М.Н.Маслов, кейинчалик эса профессор П.К.Татур, доцентлар Ж.К.Баранов, В.С.Артамонов, А.Н.Назиров, А.Т.Абдураззоқов, профессор О.Рамазонов, доцент Қ.Рахмонов, профессор С.Авезбаев ва доцент З.Муқимовлар етакчилик қилишдилар. 2019 йилдан буён PhD, доцент Ш.Нарбаев Факулътетга раҳбарлик қилиб келмоқда. Факулътет таркибида дастлаб битта “Геодезия” кафедраси мавжуд бўлган бўлса, кейинги йилларда “Ер тузишни лойиҳалаш”, “Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини лойиҳалаш ва ободонлаштириш”, “Аэрофото-геодезия”, “Тупроқшунослик ва деҳқончилик”, “Ер тузиш ва ер муносабатлари”, “Ер кадастри”, “Картография” кафедралари ташкил этилган. Факулътетда бугунги кунда қуйидаги кафедралар фаолият кўрсатмоқда:
ФАКУЛЪТEТ КАФEДРАЛАРИ

  •  Геодезия ва геоинформатика
  • Ердан фойдаланиш
  •  Давлат кадастрлари
  •  Олий математика
  • Тупроқшунослик ва деҳқончилик

Мазкур кафедраларда 7 нафар фан доктори, профессорлар 24 нафар фан номзоди, доцентлар, 34 нафар катта ўқитувчи ва ассистентлар фаолият кўрсатишмоқда.
Кафедраларда республикамиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшаётган олимлар ва етук профессорлар А.Чертовиский, С.Авезбаев, Б.Худоёров, А.Алтиев, У.Нигмаджанов, доцентлар Қ.Рахмонов, И.Мусаев, А.Бабажанов, Ш.Нарбаев, Х.Хайитов, Ш.Лакаев, Р.Ойматов, С.Абдурахмонов, А.Инамов, Ў.Мухторов ва малакали ўқитувчилар талабаларга таълим-тарбия беришмоқдалар.
Факулътетда ер тузиш ва ер кадастри, геодезия ва геоинформатика, давлат кадастрлари соҳалари бўйича ишлаб чиқариш билан узвий алоқаларни таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳ-камлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил қилиш мақсадида “Давергеодезкадастр” қўмитаси билан доимий ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Факулътетда таҳсил олаётган талабалар танлов асосида ҳарбий кафедрада ўқиш имкониятини қўлга киритишади.
ФАКУЛЪТEТНИНГ ҲОЗИРГИ ДАВРДАГИ ФАОЛИЯТИ
Факулътетда “Олий таʻлим йўналишлари ва мутахассислик классификаторлари” га киритилган 4 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.