Тарихи

" Ердан фойдаланиш" кафедраси мудири,

  иқтисод фанлари номзоди., доцент

Бабажанов Аллаберган Рўзимович 

Тел.:  +99871-237-19-47

Email: landuse@tiiame.uz

 


Кафедра 1947 йили “Йер тузишни лойиҳалаш”( бугунги кунда “Ердан фойдаланиш”) номи билан ташкил етилган бўлиб, ҳозирги кунгача факултетнинг асосий ихтисослашган кафедраларидан бири ҳисобланади.
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ер тузувчи” унвонига ега бўлган, иқтисод фанлари номзоди, доцент Иван Клементевич Баранов кафедранинг асосчиси ва биринчи мудири бўлган. Кейинги даврларда унинг шогирдлари, иқтисод фанлари номзоди доцент Aбдулла Тошпўлатович Aбдуразоқов (1971-1981,1992-1994 й) ва иқтисод фанлари номзоди, доцент, факултетнинг илк қалдирғочи Решат Aбдурахмонович Сафагарийевлар (1981-1991йй.) кафедрага сидқидилдан йетакчилик қилганлар.1996 йилдан 2009 йилгача кафедрага иқтисод фанлари доктори, профессор Саъдулла Aвезбайев раҳбарлик қилиб келди. 2008 -2010 йилларда кафедра мудири лавозимини катта ўқитувчи A.Ж.Ғофиров бажарган бўлса, 2010 йилнинг сентябр ойидан 2012 йилнинг декабр ойигача кафедрани катта ўқитувчи A.М. Муқумов, 2013-2014 йиллари доцент М.Ж.Туляганов 2015-2016 йиллари яна катта ўкитувчи A.М.Мукумов бошкарган. Бугунги кунда еса кафедрани иқтисод фанлари номзоди, доцент A.Р.Бабажанов бошкариб келмокда. ташкил топган 1947-60 йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби асосан ишлаб чиқаришдан жалб қилинган йетук мутахассис ходимлардан (И.К.Баранов, В.С.Aртомонов, Н.Н.Булкин, П.М.Куликовский, A.И.Шипилова) ва факултетнинг биринчи битирувчилари (Р.A.Сафагарийев ва И.В.Йермаков) ҳисобидан таркиб топган.Факултетда биринчи бўлиб иқтисод фанлари номзоди илмий унвонига ҳам айнан кафедра ходимларидан И.К.Баранов ва В.С.Aртомоновлар сазовор бўлишган. Бажарган илмий-услубий ишларини, катта илмий-услубий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда A.И.Шипилова, М.И.Мишин ва П.М.Куликовскийларга ҳам биринчилар қатори доцентлик илмий унвонлари берилган.Кейинги йиллар факултетнинг аълочи ва иқтидорли, фаол талабалари ҳисобига кафедра профессор-ўқитувчилар жамоасининг сафи кенгайиб ва янгиланиб борди. 1969-1980 йиллар айнан шундай, серғайрат мутахассислардан ҳисобланган A.Т.Aбдуразоқов, В.П.Кайгородов, Р.A.Сафагарийев ва С.A.Aвезбайевлар аспирантурани муваффақиятли тугатиб фан номзодлиги диссертацияларини ёқлаганлар. 1985-1995 йиллар кафедрада фаолият кўрсатаётган олимлар сафи иқтисод фанлари номзоди доцент A.Р.Бабажанов, иқтисод фанлари номзоди доцент Қ.Р.Раҳмонов ва қишлоқ хўжалик фанлари номзоди М.М.Aзизовлар ҳисобига кенгайди. 1992 йили доцент С.A.Aвезбайев Москва шаҳрида (МДЕТУ) докторантурани муваффақиятли тугатиб ўзбек фарзандларидан биринчи бўлиб айнан йер тузиш соҳасида иқтисод фанлари доктори илмий даражасига ега бўлди. С.Aвезбойев томонидан Москва йер тузиш университети ректори, Россия қишлоқ хўжалик академияси академиги С.Н. Волков билан ҳаммуаллифликда “Йер тузишни лойиҳалаш”, “Ер тузишнинг илмий асослари”, “Йер тузиш иқтисоди” фанларидан биринчи марта ўзбек тилида дарсликлар чоп етилди.
Кейинги йилларда кафедра илмий салохиятини ошириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, 90 йилларда Чертовицкий A.С., 2018 йилда Aлтийев A.С.лар докторлик диссертацияларини муваффақиятли химоя қилишди. Доцент Бабажанов ўз ходимлари билан хаммуаллифликда 2018 йил “Худудларни ривожлантириш”, “Йердан фойдаланишда интеграцион бошқарув”, “Йердан фойдаланиш асослари” ўқув қўлланмаларини нашр эттирди.


Ер ресурсларини бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар