Тарихи

"Давлат кадастрлари" кафедраси мудири, и.ф.н, доцент

Рахмонов Қосимджон

Тел: 99890 985-01-26

Email:cadastre@e-tiiame.uz

 

 


«Ер кадастри» кафедраси «Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини лойиҳалаш ва ободонлаштириш» номи билан 1949 йилда факултетнинг асосий ихтисослашган кафедраларидан бири сифатида ташкил этилган. 1949 йилдан 1982 йилгача унга етакчилик қилган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ер тузувчи», и.ф.д., профессор П.К.Татурнинг хизматлари кафедрани ташкил этиш ва ҳар томонлама мустаҳкамлашда бениҳоя катта бўлган. 1982-1992 йиллари кафедрани и.ф.н дотсент Б.И.Сибизов, 1992-1999 йиллари и.ф.н. дотсент А.Р.Бобожонов, 2000-2004 йиллари т.ф.н. дотсент И.М.Мусаев бошқарганлар. Кафедранинг кейинги йилларда ривожланиши ва камол топишида унда фаолият кўрсатган ва кўрсатаётган профессор-ўқитувчилардан и.ф.д., профессор А.С.Чертовиский, и.ф.н, В.В. Бешенов, и.ф.н. дотсент К.Р.Раҳмонов, катта ўқитувчи Т.И.Исмоилов, дотсент П.М. Кунявскийларнинг хизматлари каттадир. 2004-2012 йилгача кафедрани дотсент т.ф.н. И.М.Мусаев рахбарлик қилиб келди. 2012-2016 йилгача кафедрада и.ф.н., дотсент Қ.Рахмонов етакчилик қилди. Давлат кадастрлари кафедраси Геодезия ва геоинформатика кафедрасидан ажралиб чиққан бўлиб, 2017 йил 2 сентябрдан ўз фаолиятини бошлади. Бугунги кунда кафедрани дотсент и.ф.н. Қ.Рахмонов бошқариб келмоқда. Кафедра жамоаси ўзининг диққат эътиборини юқори малакали мутахассислар тайёрлаш билан бир қаторда республикамизда амалга оширилаётган аграр ислоҳатларнинг асоси ҳисобланган ер майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ер кадастри, ер ресурсларини бошқариш, шунингдек талабалар ўртасида юксак даражада маънавий-маърифий ишларни бажаришга қаратган. Кафедрани чет мамлакатлардаги ва республикамиздаги олий ўқув юртларининг турдош кафедралари, шунингдек ишлаб-чиқариш ҳамда илмий-лойиҳалаш ташкилотлари билан алоқалари мустаҳкамланмоқда.


Ер ресурсларини бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар