Ўқитиладиган фанлар

Бакалаврият босқичида

Фаннинг номи

Фан хақида қисқача маълумот

1

Тупроқшунослик ва деҳқончилик .

 

Фаннинг мақсади: талабаларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқларнинг   тарқалиши, хусусиятлари, морфологик белгилари, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва тупроқларнинг сифатини бахолаш кўрсаткичлари, ўсимликларнинг яшаш шароитлари, деҳқончилик тизими ва қонунлари, қўлланиладиган органик ва минерал ўғитларнинг хосса ва хусусиятлари, кимёвий таркиби ҳамда тупроқда кечадиган жараёнларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.

Фаннинг вазифаси: Тупроқшунослик ва деҳқончиликка оид мумтоз назарий ва амалий таянч тушунчаларни талабалар онгига сингдириш, Ўзбекистонда тарқалган тупроқларнинг ҳосил бўлиши, хоссалари ва уларни бошқариш, тупроқ унумдорлигини ошириш йўллари, ўсимлик маҳсулотлари етиштиришда амалга ошириладиган агротехнологик жараёнлари ҳақида билим бериш.

2

Атроф муҳит биотехнологияси

Фаннинг асосий мақсади - талабаларда тирик организмлар, уларнинг органлари, тўқима, ҳужайра тузилиши, функциялари, кимёвий таркиби ҳамда уларда кечадиган жараёнларни  ўрганиш, атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги масалаларни ечишда қўлланадиган биотехнологик усулларнинг амалий ва назарий томонлари тизимли равишда очиб бериш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.

Фаннинг вазифаси – талабаларга:

- ҳаётнинг моҳияти, унинг тузилиш даражалари, шакллари;

-ҳаёт ривожланишининг умумий қонуниятларини тадбиқ қилиш;

- биологик қонуниятларни халқ хўжалигининг барча тармоқларига тадбиқ этиш ва энг аввало экологик муҳитни сақлаш, серҳосил экин навлари ва чорва ҳайвон зотларини  яратиш ҳамда шу асосда инсон фаровонлигини ошириш;

- қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда бактерияларнинг, вирусларнинг ҳамда замбуруғларнинг фойда ва зарарли томонларини кенг ўрганиш билан уларни тадбиқ қилиш;

- бактерияларнинг тузилиши, хусусиятлари, уларнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигида қўлланиши бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантириш;

- сув ва тупроқ, микроорганизмларининг функциялари, тузилишлари ва хусусиятларини ҳамда қўлланишларини ўрганиш;

- микробиологик усулларни, яъни микроскоп билан ишлаш, бактерияларни кўпайтириш ва уларни аниқлаш усуллари, препарат тайёрлашни, озуқа муҳитини тайёрлаш ҳолатини, бактерияларнингтупроқ унумдорлигини оширишдаги аҳамиятини ўрганиш;

- биотехнология усулларининг моҳиятини ўргатиш, табиий хом ашёлар асосида биологик фаол бирикмаларни олиш, экологик соф технологияларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида қўллаш ва улардан инсон турмушини яхшилашдаги ўрнини ўргатишдан иборатдир.

3

Ландшафтшунослик асослари

Фанни ўқитишдан мақсад - Ер ландшафт қобиғининг бир бутунлигини, унинг компонентлари бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғлиқ ва алоқадор эканлиги, улар орасидаги мураккаб модда ва энергия алмашуви жараёни мавжудлиги ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш ҳамда Ер ландшафт қобиғини ташкил қилувчи геосистемалар ҳақидаги билимларни ҳосил қилиш, ландшафтни географик комплекс сифатида  ўрганиш, ер тузиш ишларини лойиҳалашни ташкил этиш, табиий захира - ландшафт компонентларнинг ҳудудий тарқалиши, миқдорий кўрсаткичлари ва улардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фойдаланишга оид назарий ва амалий билимларни талабаларга сингдириш.

Фаннинг вазифаси - ландшафтшунослик ғояларининг шаклланиши ва тараққиёт тарихи, ландшафтшуносликнинг илмий назарий асослари, ландшафтларнинг структураси, ландшафтларнинг келиб чиқиши, динамикаси, ривожланиши ва махсус фаолияти, антропоген ландшафтлар, уларнинг ҳосил бўлиши ва таснифлари, амалий ландшафтшунослик, табиий ресурслардан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг ландшафт-экологик принциплари ва услубларини, турли зоналар, вилоятлар, туманлар табиий ресурсларидан ҳар томонлама фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва тиклаш масалаларини географик комплекслар ҳолида  ўрганиш.

4

Тупроқ ресурлари ва улардаан фойдаланиш

      Ўқув жараёнида талабалар тупроқ ресурслари ва улардан фойдаланиш фанининг назарий ва амалий асослари доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган тупроқларнинг шўрланишига, ифлосланишига қарши кураш усулларини, унумдорликни ошириш, эрозияга мойилликнинг олдини олишни, қишлоқ хўжаликда тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид билимларни талабаларга сингдириш. Ўзбекистон тупроқларининг тарқалиши,чўл ва баландлик минтақа   тупроқларининг кимёвий, физик, физик-кимёвий хоссаларини яхшилашга оид назарий ва амалий томонларини ўрганадилар.

5

Ер ресурсларидан фойдаланиш

Фаннинг мақсади: талабаларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқларнинг   тарқалиши, хусусиятлари, морфологик белгилари, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва тупроқларнинг сифатини бахолаш кўрсаткичлари, ўсимликларнинг яшаш шароитлари, деҳқончилик тизими ва қонунлари, қўлланиладиган органик ва минерал ўғитларнинг хосса ва хусусиятлари, кимёвий таркиби ҳамда тупроқда кечадиган жараёнларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.

Фаннинг вазифаси: Тупроқшунослик ва деҳқончиликка оид мумтоз назарий ва амалий таянч тушунчаларни талабалар онгига сингдириш, Ўзбекистонда тарқалган тупроқларнинг ҳосил бўлиши, хоссалари ва уларни бошқариш, тупроқ унумдорлигини ошириш йўллари, ўсимлик маҳсулотлари етиштиришда амалга ошириладиган агротехнологик жараёнлари ҳақида билим бериш.

Магистратута босқичида

т/р

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

  1.  

Мелиоратив тупроқшунослик

Мелиоратив тупроқшунослик фани Мелиоратив ҳолати қониқарсиз ерларнинг хоссалари, уларни бошқариш, агро ва гидромелиоратив тадбирларни илмий асослаш, етиштириладиган экинларни танлаш, жойлаштиришва агротехнологик тадбирларни (тупроққа ишлов бериш, экиш, ўғитлаш, суғориш, ва ҳ.к) ерларнинг ҳолатини инобатга олиб табақалаштирган ҳолда ишлаб чиқариш амалиётида қўллашнинг илмий асосларини ўрганади.