Тарихи

"Тупроқшунослик ва деҳқончилик" kафедраcи мудири в.б., доцент б.ф.н

Хақбердиев Обид Эшниёзевич

Тел.:  +99871-237-19-16

Email: o.xaqberdiyev_64@mail.ru

 

 


Кафедра 1940 йили ташкил этилган ва 1959 йилгача унга профессор Н.И.Курбатов раҳбарлик қилган. Биринчи йиллари кафедра жамоаси 10 кишидан иборат бўлган. Кейинчалик кафедра илмий салоҳияти жиҳатидан анча ўсиб Марказий Осиёдаги йирик илмий марказлардан бирига айланган.

 1959-1968 йиллари кафедрани профессор И.Ф.Сукач бошқарган. У академик С.П.Рижов билан биргаликда «Суғориладиган деҳқончилик» номли Ўзбекистон учун биринчи дарслик китобини тайёрлади ва нашр этди. Ушбу ўқув дасрлиги ТИҚХММИ ҳамда Марказий Осиё республикаларидаги бошқа қишлоқ хўжалик олий ўқув юртларининг талабалари учун тупроқшунослик, деҳқончилик ва агрономия бўйича деярли 20 йилдан ортиқ асосий дарслик бўлиб хизмат қилди.

Кафедра мудирлари

(1940-1959)- Н.И.Курбатов, (1959-1968)-И.Ф.Сукач, (1968-1986)- А.Қ.Қашқаров,

(1987-1991)- К.П.Паганяс, (1991-2012)- О. Рамазонов, (2012-2013)-С.С. Буриев, (2013-2014)-М. Пирахунов, (2014-2015) – А.Ахатов, (2015 -2017)- С.Буриев, (2017) – А.Ахатов,  2017 х.в – О.Э.Хакбердиев

1968-1986 йилларда кафедрага профессор Қашқаров Аҳмад Қашқарович етакчилик қилди. А.Қ.Қашқаров 1912 йилда туғилган, 1963 йилида Тошкент қишлоқ хўжалик институтини битирган ва 30 йилдан ортиқ Бутун иттифоқ Пахтачилик ИТИда ишлаган. 1964 йили А.Қ.Қашқаров докторлик диссертациясини ёқлаган. Унинг раҳбарлиги остида кафедра жамоаси 1986 йил «Арид минтақасидаги суғориладиган деҳқончилик» номли ўқув қўлланмасини тайёрлади ва нашр этдилар. Умуман профессор А.Қ.Қашқаров раҳбарлигида 30 нафар фан номзоди ва 4 нафар фан докторлари тайёрланди.

1987-1991 йиллар кафедрани профессор К.П.Паганяс бошқарган. У профессор К.М.Мирзажонов билан биргаликда «Ерларни эрозиядан ва дефляциядан муҳофаза қилиш» номли китобни нашр этдилар.

1991-2014 йилларда кафедрага профессор О.Р.Рамазонов, доцентлар К.О.Эгамқулов, Э.А.Зиёмуҳамедов, Н.Б.Қашқаров, С.Бўриев, М.Пирохунов, А.Ахатов, С.Буриевлар мудирлик қилганлар. 2017 йилдан бошлаб эса доц. О.Э.Хакбердиев кафедрага раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада 1 та профессор, 2 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ассистент, 1 та лоборант ва 1та лаборатория  мудири фаолият кўрсатмоқда.


Ер ресурсларини бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Дарс жадвали Алоқалар