Геодезия ва геоинформатика

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси мудири,  доцент

Ойматов Рустам Қамариддинович

Тел.:  +99871-237-19-16

Email: r.oymatov@tiiame.uz

 

 


Кафедра «Ердан фойдаланиш ва ер кадастри» факультети таркибида 2004 йилда олдинги «Геодезия» ва «Ер кадастри» кафедраларини бирлаштирилиши натижасида ташкил этилган бўлиб, факультетнинг асосий ихтисослашган кафедраларидан биридир. Эътироф этиш жоизки, «Геодезия» ва «Ер кадастри» кафедралари ўзларининг бой тарихига эга. Жумладан, «Геодезия» кафедраси Ўрта Осиё давлат университетининг ташкилотчиларидан бири, профессор И.М. Лебединский томонидан 1920 йили ташкил этилган, 1934 йили кафедра унинг мудири М.И. Маслов бошчилигида бутун профессор-ўқитувчилар таркиби билан  ТИҚХМИИга берилди. 1963 йил «Геодезия» кафедраси иккига – «Инженерлик геодезия» ҳамда «Аэрофотогеодезия» кафедраларига ажралди. Давр тақозаси билан 1989 йилда эса ушбу кафедралар қайта бирлашди.  1963 - 1976 йиллари кафедрани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ер тузувчи, т.ф.н.доцент  А.Н.Назиров, 1976-1985 йиллари т.ф.н. доцент Х.М.Мубораков, 1986-1994 йиллари т.ф.н. доцент Э.Х.Нурматов, 1995-2004 йиллари профессор С.И.Ибодуллаевлар кафедрани бошқарганлар.. «Ер кадастри» кафедраси «Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини лойиҳалаш ва ободонлаштириш» номи билан 1949 йилда факультетнинг асосий ихтисослашган кафедраларидан бири сифатида ташкил этилган. 1949 йилдан 1982 йилгача унга етакчилик қилган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ер тузувчи», и.ф.д., профессор П.К.Татурнинг хизматлари кафедрани ташкил этиш ва ҳар томонлама мустаҳкамлашда бениҳоя катта бўлган. 1982-1992 йиллари кафедрани и.ф.н доцент  Б.И.Цибизов, 1992-1999 йиллари и.ф.н. доцент А.Р.Бобожонов, 2000-2004 йиллари т.ф.н. доцент И.М.Мусаев бошқарганлар. Кафедранинг кейинги йилларда ривожланиши ва камол топишида унда фаолият кўрсатган ва кўрсатаётган профессор-ўқитувчилардан и.ф.д., профессор А.С.Чертовицкий, и.ф.н, В.В. Бешенов, и.ф.н. доцент К.Р.Раҳмонов, катта ўқитувчи Т.И.Исмоилов, доцент П.М. Кунявскийларнинг хизматлари бениҳоя каттадир. 2004-2012 йилгача кафедрани доцент т.ф.н. И.М.Мусаев рахбарлик қилиб келди. 2012-2016 йилгача кафедрада и.ф.н., доцент Қ.Рахмонов етакчилик қилди. 2016 йилда кафедранинг номи “Геодезия ва геоинформатика” га ўзгратирилди. Бугунги кунда кафедрани доцент т.ф.н. И.М.Мусаев бошқариб келмоқда. Кафедра жамоаси ўзининг диққат эътиборини юқори малакали мутахассислар тайёрлаш билан бир қаторда республикамизда амалга оширилаётган аграр ислоҳатларнинг асоси ҳисобланган ер майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ер кадастри, ер ресурсларини бошқариш, геодезик ишларни такомиллаштириш йўналишларида катта хажмдаги илмий-тадқиқот ишларини бажаришга, шунингдек талабалар ўртасида юксак даражада маънавий-маърифий ишларни бажаришга қаратган. Кафедрани чет мамлакатлардаги ва республикамиздаги  олий ўқув юртларининг турдош кафедралари, шунингдек ишлаб-чиқариш ҳамда илмий-лойиҳалаш ташкилотлари билан алоқалари мустаҳкамланмоқда.


Ер ресурсларини бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар