Бакалавриатура йўналишлари

5311500 – “Геодезия, картография ва кадастр”

 5311500 – “Геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) – бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари: Ер ва сайёраларининг юзалари, ер ва сайёралар қаҳридаги сунҳий ва табиий объектлар, жумладан улардан фойдаланиш ва ҳолатини назорат қилиш ва бошқариш ҳамда кўчмас мулк объектлари, шу жумладан шаҳарлар ва аҳоли яшаш пуктлари чегарасидаги ер участкалари, фойдаланишини назорат қилишда геодезия, кортография ва кадастр ишларини юритиш; геоахборот тизимини юритишда геодезия, картография ва кадастр маҳлумотларидан фойдаланиш, лойиҳа техник хужжатлари улардан фойдаланиш ва техникавий хизмат кўрсатиш кабиларни ўз ичига олади.

5410700 – “Ер тузиш ва ер кадастри”

5410700 – “Ер тузиш ва ер кадастри”– бакалавриат таълим  йўналиши бакалаврининг касб фаолияти обҳектларига:халқ хўжалигининг ҳар хил тармоқларида фойдаланиладиган ер ресурслари, уларнинг ер фонди тоифалари бўйича тақсимланиши, ердан фойдаланиш ва ер эгаликлари, ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолати, миқдори ва сифат тавсифи, улардан фойдаланиш тва ҳолатини назорат қилиш ва бошқариш ҳамда кўчмас мулк обҳектлари, шу жумладан шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктлари чегарасидаги ер участкалари, уларнинг ҳуқуқий статуси, давлат рўйхатига олиниши, баҳоланиши, фойдаланишини назорат қилиш; кадастр ахборот тизимлари; лойиҳа техник хужжатлари.

5111000–“Касб  таълими (ер тузиш ва ер кадастри)

5111000–“Касб  таълими (ер тузиш ва ер кадастри)- бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари: ўқувчилар, таълим-тарбия жараёни, касб-ҳунар коллежларида педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг фаол усулларидан фойдаланиш, ҳалқ хўжалигининг ҳар хил тармоқларида фойдаланиладиган ер ресурслари, уларнинг ер фонди тоифалари бўйича тақсимланиши, ердан фойдаланиш ва ер эгаликлари, ердан фойдаланишнинг хуқуқий ҳолати, миқдори ва сифат тавсифи, улардан фойдаланиш ва ҳолатини назорат қилиш ва бошқариш ҳамда кўчмас мулк обҳектлари, шу жумладан шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктлари чегарасидаги ер участкалари, уларнинг хуқуқий статуси, давлат рўйхатига олиниши, баҳоланиши, назорат қилиш; кадастр ахборот тизимлари; лойиҳа техник хужжатлари.