Ҳамкорлар

Кафедрада профессор-ўқитувчилар Республикамиз ва чет элдаги бир қанча илмий марказлар билан илмий алоқалар ўрнатганлар. Жумладан, Оʻзбекистон Миллий университети, Тошкент Давлат техника университети, Тошкент архитектура ва қурилиш институти мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда ҳамда ўқув-услубий қўлланмалар яратилмоқда.
Шветсия Қироллик техник университети, Венгрия, Австрия университетлари билан ҳамкорликда халқаро таълим дастури лойиҳаси доирасида институтда замонавий компютерлар билан жиҳозланган илмий марказ ташкил этилди. Ушбу хамкорлик дастури боʻйича “Геодезия ва картография(геоинформатика)” магистратура мутахассислиги очилди ва давлат таълим стандартлари, ўқув режа, фан дастурлари ҳамда ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилди. 2015 йилда кафедра Озарбайжон Республикаси Боку Давлат университети билан, 2017 йил Москва Геодезия ва картография университетлари билан халқаро ҳамкорлик шартномасини тузди. Ҳозиргача ушбу университетлар билан ҳамкорликда диссертация тайёрлаш бўйича мунозаралар, илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиши ва илмий мақолалар чоп этилиши бўйича олиб борилмоқда