Ҳамкорлар

Кафедра  ўзининг  бутун  фаолиятини  республикамизнинг қатор олий ўқув юртларидаги сохага яқин кафедралар, давлат идоралари, йирик илмий  лойихалаш  ташкилотлари билан  доимий  хамкорликда  олиб бормоқда, негаки у чиқарувчи кафедра сифатида мамлакатимиз иқтисодиёти, ижтимоий  ҳаёти ва  экологик  барқарорлигини  таъминловчи “Ер тузиш ва ер кадастри” йўналиши бўйича бакалаврлар, шунингдек, “Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш” мутахассислиги бўйича  магистрлар  тайёрламоқда. Хусусан, ўтган, 2018/2019 ўқув йилида кафедрада 102 нафар “Ер тузиш ва ер кадастри” йўналишида бакалаврлар ва 10 нафар “Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш” мутахассислигидан магистрлар тайёрланди.

Юқорида қайд қилинган  кадрларни тайёрлашда биз билан ушбу кадрлар буюртмачилари, хусусан, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ваунинг вилоятлардаги бошқармалари, “Ўздаверлойиха” республика илмий  лойихалаш институти хамда унинг вилоятлардаги филиаллари, “Геоинформкадаст” давлат унитар корхонаси доимий хамкорлик  қилиб келишмоқда. Кафедрани  битирган  барча  талабалар ўзларининг меҳнат фаолиятини  айнан  ушбу  корхоналарда  юритишади. “Ер тузиш ва ер кадастри” таълим йўналишининг 3 ва 4 курс  талабалари ўзларининг ишлаб чиқариш  ва  битирув ишиолди амалиётларини айнан ушбу  корхоналарда ўтишади. Булардан  ташқари, ушбу курсларнинг  қатор талабалари ишлаб чиқаришни ўрганиш истагида  дарслардан кейин ушбу  корхоналарга бориб иш  ўрганмоқдалар. Бундан ташқари, кафедранинг профессор ўқитувчилари ўзларининг амалий малакаларини ошириб боришлари учун 1 ёки 2  хафталик стажировкалар сифатида ушбу  корхоналарга доимий  ташриф  буюриб туришади, ишлаб чиқаришда  бажарилаётган ишлар  билан доимий  танишиб боришади. Бунинг учун  кафедра билан “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, “Ўздаверлойиха” илмий лойихалаш институти, “Геоинформкадастр” давлат унитар корхоналари 5 йиллик ўзаро хамкорлик  шартномаларини тузишган.

Кафедрани хорижий мамлакатлардаги олий ўқув юртлари билан ҳам хамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Хусусан, кафедра Москва давлат ер тузиш университети билан хамкорлиги йўлга қўйилган. Ўз вақтида  кафедра профессорлари А.С.Чертовицкий, С.А.Авезбоев  ва доценти А.Р.Бабажановлар ушбу университетда аспирантура ва докторантурасида  таълим олишган ва ушбу университетда ўз химояларини амалга оширишган. Кафедрани Қарши иқтисодиёт мухандислик институтининг соха бўйича кафедраси билан, Самарқанд давлат архитектура қурилиш институтининг сохага оид кафедраси билан хам хамкорлик алоқалари мавжуд.

                             Кафедрани хамкорлик алокалари

Т.р.

Хамкор  ташкилотлар

Хамкорлик мохияти

1.

Москва давлат ер тузиш университети

Профессор укитувчилар стажировкаси, малака ошириш, илмий кадрлар тайёрлаш

1

Обуда университети ( Венгрия)

Таянч докторантура, стажировка, малака ошириш

3

Австриянинг Зальцбург Университети (Австрия)

Магистратура, магистрантлар стажировкаси, малака ошириш

4

“Уздаверлойиха” ДИЛИ

Ишлаб чикариш амалиёти, битирувиши олди  амалиёти, биргаликда ИТИ бажариш

5

“Геоинформкадастр” ДУК

Ишлаб чикариш амалиёти, битирувиши олди  амалиёти, биргаликда ИТИ бажариш

6

“Тупрок бонитировкаси”  шуъба корхонаси

Ишлаб чикариш амалиёти, битирувиши олди  амалиёти, биргаликда ИТИ бажариш