Буюртмачи ташкилотлар
Битирувчи талабалар битирувчиларга буюртмачи бўлган ташкилотлар ҳақида маълумот
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси (www.ygk.uz)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрги “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ердан фойдаланиш, геодезия ва картография сохасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ердан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва ер муносабатларини тартибга солиш, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Ер реусурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси деб аталади.) давлат бошқарув органи ҳисобланади. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган ташкилот.
“Ергеодезкадастр” давлат кўмитаси таркибига кирувчи ташкилотлар
- «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси таркибига қуйидагилар киради:
- Ҳудудий бўлинмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда
Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари);
- Туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари;
- Давлат геодезия назорати инспекцияси;
- Марказий ва Самарқанд аерогеодезия корхоналари;
- Геодезия ва картография миллий маркази;
- “Картография” давлат илмий-лойиҳалаш корхонаси;
- Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти – “Ўздаверлойиҳа”;
- Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти;
- “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси.
Геодезия ва картография миллий маркази (http://gkmm.uz/)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (“Ергеодезкадастр”)тасарруфига“Геодезия ва картография миллий маркази” ДУК сифатида қўмита таркибига киради.
ГКММ ДУК иқтисодиёт, фан, мудофаа ва мамлакат хавфсизлиги, Давлат кадастрлари ягона тизимини ҳамда Кўчмас мулк объектлари маълумотлари марказий базасини яратиш ва юритиш, Географик объектларнинг номлари давлат реестрини яратиш ва юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, давлат аҳамиятига молик бошқа масалалар соҳаларини геодезик ва картографик жиҳатдан таъминлаш борасида давлат аҳамиятидаги бир қатор муҳим масалаларнинг ечилишини таъминлайди.
«Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси (http://kartografiya.uz)
Тошкент картография фабрикаси 1934 йил 13 январда ташкил топган. 2005 йилда «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси деб қайта номланган. «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонасининг асосий фаолият тури очиқ фойдаланиш учун мўлжалланган картографик маҳсулотни таҳририй лойиҳалаш ва нашр етишдан иборат. Корхона маҳсулоти халқ хўжалигини бошқаришда, фан ва техникани, хўжаликлараро муносабатларни ривожлантиришда, халқ таълимини кўргазмали ва услубий қўлланмалар билан таъминлаш, туризмни, транспортни ривожлантиришда, аҳоли маданиятининг умумий даражасини кўтаришда ёрдам кўрсатади. «Картография» ИИЧДК ташкил етилганидан буён унинг асосий мақсади мудофаа ва Ўзбекистон халқ хўжалигини турли-туман картографик маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат бўлди.
"ГЕОИНФОРМКАДАСТР" давлат унитар корхонаси (http://ygk.uz/uz/node/48)
Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига ҳамда муассисга юклатилган Ўзбекистонда ягона ер сиёсатини юритиш, “Ер кодекси”, “Давлат кадастри” қонуни ва қарорлар давлат ер кадастрининг ягона тизимини яратиш ва республикада ягона ер сиёсатини юритиш мақсадида ишлаб чиқаришга замонавий компютер технологияларини жалб этиш, ГАТ-геоахборот тизимларини яратиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, қўйидагилар корхонанинг асосий фаолият мақсадлари этиб белгиланади:
Давлат мақсадидаги ҳамда махсус мақсаддаги график, рақамли, фотосуратли ва бошқа шакллардаги топография хариталари ва планларини яратади ва янгилайди;
Талаб етилган миқёсдаги электрон –рақамли хариталар яратиш;
Талаб этилган миқёсдаги топографик-геодезик, картографик изланишларни амалга ошириш;
Тармоққа илғор ГАТ-технологияларни жалб қилиш ва бошқарувни енгиллаштириш;