Деканат

Факультет декани

Нарбаев Шарофиддин Кенгешович

Teл: +99871-237-09-70

 

 

 

 

Ш.Нарбаев 2001-2003 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти “Ер тузиш ва ер кадастри” мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. 2004-2014 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Геодезия ва ер кадастри” кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси ҳамда 2010-2015 йилларда декан муовини, 2015-2017 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Сув хўжалиги иқтисоди” кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси, докторанти, 2018 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти “Давлат кадастрлари” кафедраси катта ўқитувчиси, доценти лавозимларида ишлаган, 2019 йил январь ойидан факультет декани лавозимда ишлаб келмоқда. Ш.Нарбаев факультетда рахбарлиги даврида юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашни ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.


Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари

Акбаров Мухиддин Садриддинович

Teл: +99871-237-09-70

 

 

 

М.Акбаров 1978-1980 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти “Ер тузишни лойихалаш” кафедраси катта лаборанти бўлиб  ўз фаолиятини бошлаган.1980-1995 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти “Ер тузишни лойиҳалаш” кафедраси ассистенти,1995-1998 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти “Ер тузиш ва ер муносабатлари” кафедраси катта ўқитувчиси, 2004-2018 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Геодезия ва ер кадастри” кафедраси катта ўқитувчиси, 2018 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатган, 1998 йилд ан  тўлиқ штатда ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 


Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини

Эшова Ҳуррият Ҳуррамова

Teл: +99871-237-09-70

 

 

 

Ҳ.Эшова Ўзбекистон Миллий университети “Журналистика” факультетини магистиратурасида тахсил олган, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокампаниясида муxбир лавозимида  шартнома асосида ишлаган. 2017-2018 йиллар Ўзбекистон Республикаси Давлат солик кўмитаси Солиқ академияси Аxборот Ресурс маркази xодими, 2017-2018 йилларда Тошкент Маданият коллежи ўқитувчиси вазифасида ишлаган. 2018 йил май ойидан буён Тошкент ирригация ва кишлок xўжалигини меxанизациялаш муҳандислари институтида Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини лавозимида ишлаб келмоқда.


Декан муовини

Ахмадалиев Вахобжон Абдирахмонович

Teл: +99871-237-09-70

 

 

 

В.Ахмадалиев 2003-2005 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти “Ер тузиш ва ер кадастри” мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. 2011-2015 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Геодезия ва ер кадастри кафедраси ассистенти, 2015-2016 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Ер тузиш ва ер муносабатлари кафедраси ассистенти, 2016-2017 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” кафедраси ассистенти, 2017 йилдан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Давлат кадастрлари” кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда, шу билан бирга 2011 йилдан ҳозирги кунга қадар декан муовини вазифасида фаолият юритиб келмоқда.