Тўгараклар

 “Давлат кадастрлари” кафедрасида “Ёш кадастрчилар” тўгараги ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 3 курс “Ер тузиш ва ер кадастри” бакалаврият таълим йўналиши талабалари жалб этилган. Тўгарак иштирокчилари Давлат кадастрлари ягона тизими таркибига кирувчи 21 та кадастр тури тўғрисида, уларнинг хуқуқий асослари, кадастр ишларида қўлланиладиган замонавий технологиялар, дастурлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар. Кафедрадаги барча профессор – ўқитувчилар тўгаракга аъзо талабаларга бириктирилиб, тўгарак иш режаси, машғулотларни олиб бориш графиги тузилган. Машғулотлар графигига асосан тўгарак аъзолари учун хафтанинг жума кунлари 16:00 дан 18:00 гача 5- бино 202- хонада машғулот ўтказилади. Тўгарак масъул раҳбари Давлат кадастрлари кафедраси мудири и.ф.н., доцент Қ.Рахмонов, телефон рақам:+998(71) 237-09-68