Ўқитиладиган фанлар

Бакалаврият босқичида

Фаннинг номи

Фан хақида қисқача маълумот

1

Картография

Табиат ва жамиятдаги воқеа ва ходисаларнинг жойлашишини ва улар ўртасидаги ўзаро борлиқлигини,  ҳамда уларнинг хусусиятларини, вақт ўтиши билан ўзгаришини, махсус тасвир образли белги моделлар воситасида математик йўл билан текисликда кичрайтириб генерализация қилиб тасвирлашни ва ундан тадқиқот усули асосида манба сифатида фойдаланишни ўргатади.

2

Карташунослик

Картография фанининг назарий томони ва унинг босиб ўтган тарихий та-раққиёт йўли, карталар ва бошқа картографик тасвирларнинг типлари-ни ва хилларини, карта-дан фойдаланиш усулла-рини, ҳар хил картогра-фик асарларни таҳлил қилиш усуллари ўргатилади.

3

Карталарни лойихалаш ва тузиш

Картографиянинг асосий қисмларидан бири бўлиб, картанинг дастлабки нусҳасини (оргиналини) тузиш ва уни тахрир қилиш усулларини тушунтиради.

5

Карталарни жихозлаш

Картографик асарларнинг ташқи кўринишини дизайнини ишлаб чиқиш,  картографик белгиларни ақл-идрокка асосланган ҳолда лойиҳалаштириш ва тузиш учун тасвирловчи воситаларни ўрганиш ва танлаш, бадиий усулларни қўлаш ва қабул қилиш, карта ва атласларни яратишда компьютер дизайни технологиясидан фойдаланиш ўргатилади.

6

Ижтимоий – иқтисодий картография

Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги карталарни тахлил қилиш, тузиш ўргатилади.

7

Геодезия

Турли хил геодезик асбоблар ёрдамида Ер сиртида турли хил ўлчашларни бажариб, уларнинг математик қоидалар асосида ҳисоблаб чиқиш ўргатилади.

8

Инженерлик геодезия

Бино ва иншоотларни лойихалаш учун жойда бажариладиган мухандислик –геодезик тадқиқотлар  ўргатилади.

9

Ер тузишда геодезик ишлар

Ер тузиш ишларида бажариладиган геодезик ишлар ўргатилади.

10

Олий геодезия

Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, геодезик таянч тармоқларни қуриш ҳамда унинг катта қисмида бажариладиган юқори аниқликдаги геодезик ишлар билан шуғулланади.

11

Амалий геодезия

Турли инженерлик иншоотлар ўрнини қидириш, лойихалаш, жойга кўчириш, уларни қуриш жараёнида геодезик ўлчашлар билан таъминлаш ўргатилади.

12

Фотограмметрия

План ва карталарни тузишда аэрофото ва космик суратлардан фойдаланиш ва улар билан буладиган муоммоларни ўрганадиган фан.

13

Ер тузишда компъютер графикаси ва картография

Ер тузиш ишларини олиб боришда ва самарали фойдаланишда комъютер графикасидан фойдаланиш ва улар асосида карталар ва шартли белгилар тизимини яратиш.

14

Мутахассисликка кириш

Мутаҳассислик бўйича бошланғич кўникма ва маълумотларга эга бўлиш,

 

Магистратута босқичида

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1

Геоахборот тизимлари илмий асослари

Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, геодезик таянч тармоқларни қуриш ҳамда унинг катта қисмида бажариладиган юқори аниқликдаги геодезик ишлар билан шуғулланади.

2

Амалий геодезия

Турли инженерлик иншоотлар ўрнини қидириш, лойихалаш, жойга кўчириш, уларни қуриш жараёнида геодезик ўлчашлар билан таъминлаш ўргатилади.

3

Масофадан зондлаш

План ва карталарни тузишда аэрофото ва космик суратлардан фойдаланиш ва улар билан буладиган муоммоларни ўрганадиган фан.