Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш азалий одат

Халқимизда азал-азалдан баҳор келиши билан ота-боболаримиз томонидан улуғ қадирятларимизни асраш ва улуғайём шодиёна кунларини яхши ният ила кутиб олиш, атроф - муҳитни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва хайр-у саҳоват йўлидаги эзгу ишларни амалга ошириш одат тусини олган. Жорий йилда ҳам баҳор келиши муносабати билан институтимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилмоқда. Шу муносабат билан институтимизга  2020 - йил 2 - март куни "Ўрмонхўжалиги" қўмитаси томонидан арча ва манзарали дарахтлар олиб келинди ва “Ер ресурсларини бошқариш” факултетининг тегишли майдонларида  кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати