Конституция бахтимиз пойдевори

Ҳозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг эркин сиёсати, тили, давлат рамзларига эга. Aммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз конституциясига эга эмас. Миллий рамзлар қаторида тилга олинадиган конституцияга бизнинг мамлакатимиз ҳам эга эканлиги бизнинг бахтимиз албатта. Улуғ аждодларимизнинг асрий армонлари, эркин хаёт, фаровон жамият ва адолатли давлат барпо этишдек энг эзгу тилаклар ва улуғ орзуларини ўзида мужассам етган Давлатимиз Конституцияси барча қабул қилинадиган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар учун мустаҳкам асос ва дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 5 декабр Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Бу спорт мусобақаларида институтимизнинг "Ер ресурсларини бошқариш" факултети 1 курс 103 гуруҳ талабалари ва гуруҳ раҳбари билан биргаликда оқатнашиб юқори натижаларга эришдилар. Тадбир сўнгида ёшларга эсдалик учун совға саломлар топширилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати