Китоб мутолааси буюк мақсадлар сари

Соҳага оид китоблар муҳим қўлланма ва тараққиёт учун йўлланма бўла олади. Худди шу маънода, янги нашрлар билан танишиш ва таништиришнинг хосияти катта. ТИҚХММИ нинг ЕРБ факультети 3- курс «Геодезия картография ва кадастр» бакалаврият таълим йўналиши талабаларига 2018-йил 1-декабрь куни Ал-309 аудиториясида факультет декани З. Муқимов профессор Квинт Владимир Лвовичнинг «Стратегиялаш назарияси ва амалиёти» китоби билан таништириб ўтдилар.

Ушбу китоб муаллифи келтирган қуйидаги жумла Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига фахр - ифтихор туйғусини бағишлайди: «Маскур китобимни барча замонлар ва халқларнинг буюк стратегларидан бири Амир Темур тилига таржима қилинганлигини алоҳида таъкидлаш лозим».

Факультет декани З.Муқимов ушбу китоб, мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантириш йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар маҳсули сифатида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар. (Ушбу китобнинг электрон варианти барча талабаларга тақдим этилди)

ЕРБ факультети Ёшлар иттифоқи фаоллари Абдуқодиров Шахром, Ҳамидуллаев Шоҳжаҳон ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов