Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш

Бугун  “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида  турли ёт ғоялардан ҳимоялашнинг самарали услублари ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишининг олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳуқуқ-тарғибот органлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани профилактика инспектори катта лейтенант Собиров Юсуфжон, ҳамда Юнусобод тумани 1 - сон ИИБ бошлиғи подполковник Нуриддинов Азаматжон сўзга чиқиб, бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотрафик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этаётганлиги, ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдираётганлигини айтиб ўтди.

 Шунингдек, ёшларни бошқа давлатларда кечаётган нохуш воқеалар ҳамда тартибсизликлардан воқиф этиш эмас, балки ўз тинчлигимизнинг қадрига етиш, уни ҳар қандай таҳдидлардан асраб-авайлаш эканлигини таъкидлади. Ҳар қандай уруш бегуноҳ аҳолининг қийинчиликлари ва изтироблари билан тугайди, лекин бу каби тартибсизликларга айрим кимсалар бундан фақат моддий манфаат топиш учунгина қўл урадилар. Биз бу тинчликка осонлик билан эришганимиз йўқ шунинг учун энди уни қадрлашимиз, асрашимиз керак ва зарурлигини, Ўзбекистонимизни асраш, унинг тинчлигини барқарорлаштириш эса ёшларнинг қўлида эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг барча тадбир қатнашчиларига “Тинчлик учун курашмоқ керак” номли видеофильм намойиш этилди. Ушбу видеофильмда Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини қадрига етиш, унинг келажаги бўлмиш ёшларни миссионерлик, терроризм, экстремизм каби ёвуз иллатлардан асраб-авайлаш кераклиги очиб берилди. Видеофильм талабаларда яхши таассурот қолдирди ҳамда ҳушёрликка чорлади.

Тадбир якунида талабаларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди. Шундан сўнг  факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Эшова барча тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда тадбирни якунлади.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан мовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов