Жорий йилнинг 9-ноябр куни "Ер ресурсларини бошқариш" факултети, 2-курс 6-ва 13-гуруҳ талабалари ва курс декан муовини А.Й Жураев бошчилигида «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби «Ислом Абдуғаниевич Каримов музейи»га ташриф буюришди.
Оқсарой мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга тегишли бўлган юзлаб муҳим тарихий ҳужжатлар, шахсий буюмлар, расмлар, суратлар ва видеоматериаллар илк бор кенг оммага ҳавола этилган.
Айни дамда ушбу ташриф 2-6 (ўзбек) ҳамда 2-13 (рус) гуруҳлари талабаларида ижобий таассурот қолдирди. Кейинги ахборот соатларида ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган Амир Темур музейига боришни ҳам режалаштирилди.

        Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов