Инновацион технологияларнинг жорий этиш

Бугун “Ер ресурсларини бошқариш” факультетини “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси томонидан “Ишлаб чиқаришда инновацион технологияларни жорий этиш” мавзусида талаба ёшлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси бўлим бошлиғи Шухрат Яхшибоев ва “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси мутахассиси Каримбоев Қобилжон, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Эшова “Геодезия ва геоинформатика”  кафедраси мудири И.Мусаев ҳамда кафедранинг профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.  Тадбирда иштирок этган талабалар мавзу юзасидан  ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Тадбирда асосан замонавий геодезик асбоблар, жумладан,  дронлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

ЕРБ факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича  декан ўринбосари Ҳ.Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов