Талабаларга байрам дастурхони

Янги йил янги куч – қувватни талаб этишини талабаларнинг тадбирдаги иштирокидан ҳам англаб олиш қийин эмас эди. Устозларнинг муруввати талабаларнинг таълим-тарбияга эътибори юқори бўлишига имкон туғдириши тайин. Шунинг учун ҳам институтимиз педагогларининг талабаларга, уларнинг билим-савияси ошишига ва яшаш шароитларига эътибори катта.

2019 йил 12 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў. Умурзаков ва институт касаба уюшмасининг раиси Ф. Ирисовларнинг ташаббуси билан институт талабалар турар жойларида янги йил байрам дастурхони ташкил этилди. Талабаларга байрам муносабати билан ош тарқатилди. Ушбу байрам ошида қишки таътилдан қайтган “Ер ресурсларини бошқариш” факультети талабалари ҳам фаол қатнашди. Тадбир жуда қизиқарли ва мароқли бўлиб ўтди. Бу тадбирдан факультетимиз талабалар турар жойида истиқомат қиладиган талабаларимиз жуда ҳам хурсанд бўлишди ва институт ректори ҳамда касаба уюшмасининг раисига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан мовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов​