Докторант ва мустақил изланувчилар билан учрашув

Президентимиз айтганидек, "Фарзандларимизни мустақил фикрли, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мустаҳкам ҳаётий позициясига эга, чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида тарбиялаш биз учун долзарб аҳамиятга эга бўлган масала ҳисобланади" деб ёшларимизга қарата айтган сўзлари ҳар бир ёш авлодни қалбига ғурур ва куч-қуват бағишлайди. Шу муносабат билан 2020 - йил 6 - январ куни "Ер ресурсларини бошқариш" факултетида докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг 2019 - йилда бажарилган илмий тадқиқот фаолиятлари бўйича ҳисоботлари факултет кенгашида кўриб чиқилди. Унда факултет декани Ш. Нарбаев ва профессор-ўқитувчилари қатнашишди. Факультет кенгашида барча докторант ва мустақил изланувчиларнинг ҳисоботлари тингланилиб, керакли маслаҳат берилиб ёшларга факультет кенгаши аъзолари томонидан 2020 - йилдаги йўл харитаси ҳам тасдиқланди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов