Инновацион тадқиқотлар марказига ташриф

Ёшларни илм-фанга ва инновацион тадқиқотларга қизиқишини ошириш, мамлакатимизда инновацион ривожланиш соҳасидаги ютуқлар билан таништириш мақсадида “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари ва 1-босқич талабалари гуруҳ мураббий В.Ахмадалиев ва факультет декани Ш.Нарбаев билан биргаликда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Инновацион тадқиқотлар марказига ташриф буюришди. Экскурсия давомида талабалар Инновацион тадқиқотлар марказида олиб борилаётган тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар билан танишишди. Айниқса касб соҳаси яқин бўлган тадқиқотлар “Сунъий йўлдош” орқали масофадан олиб бориладиган тадқиқотлар, IT тадқиқотлари марказида махсус дастурий таъминотларни яратиш каби марказлар фаолиятини ўрганишда ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Бундан ташқари робототехника, автоматика ва бошқа инновацион марказлар фаолияти билан танишишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати