Талабa қизлар ташаббускорлиги

14 январь куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг фаол, иқтидорли  талаба-қизлари ташаббуси билан нафақат факультетнинг профeссор-ўқитувчилари ва талаба-йигитларини, бутун институтимизнинг профессор-ўқитувчилари, ҳурматли проректорларимиз ҳамда барча факультетларимиз деканларини ҳарбий либос кийиб табриклашди. Кечки вақт 1-талабалар турар жойида факультет раҳбарияти ҳамда талаба-қизлари ташаббуслари билан талаба-йигитларимиз учун ош  дастурхони ёзилди. Шу билан бирга талабаларимиз учун ажойиб байрам тадбири ташкиллаштирилди.

Унда сўзга чиққан факультет декани Ш.Нарбаев ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова барча йигитларни байрам билан табриклашди. Тадбирда иқтидорли талабаларимиз томонидан ажойиб куй- қўшиқлар янгради. Тадбир жуда қизиқарли ва мароқли бўлиб ўтди. Биз ҳам сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Сизларни ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни бутун халқимиз томонидан кенг нишонланаётган шарафли байрамингиз билан қутлаймиз! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов