Оила - муқаддас маскан

Оила инсон камолотининг бош бўғини, давлат тизимининг энг муҳим институти, жамиятимиз ўзаги, негизидир. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Жорий йилнинг 15 январь куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида қарашли 1 талабалар турар жойида “Ёшлар ўртасида оиланинг муқаддаслиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, Геодезия ва геоинформатика кафедраси ўқитувчиси Ў.Исломов, ТТЖ деректори ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳар бир ота-она фарзанд ўстирар экан, яхши ниятлар ва улкан мақсадларни ўз олдига қўяди. Ҳалоллик, тўғрисўзлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, камтаринлик каби хислатларни ўзида мужассамлаштира олган  оилада соғлом муҳитни ва барқарорликни ярата олади. Уйланиш ва оила қуриш иймон талабларидан биридир. Талабалар эса ота-оналарининг ишончини оқлаб, яхши ўқиб, эртага мустақил юртимиз учун мард ва жасур, комил инсон бўлиб шаклланиш кераклиги эътироф этилди. 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов