"Қизларжон" клубида

"Ер ресурсларини бошқариш" факультетида ТИҚХММИ ХҚК раиси ёрдамчиси З.Хафизова ва факультет ХҚК аъзоси О.Рўзиқуловалар томонидан “Қизларжон” клуби ишини давом эттириш, қизларни касбга ва ҳунарга ўргатиш мақсадида навбатдаги йиғилиш тадбири ўтказилди. Қизлар давра суҳбати давомида институтда таълим ва тарбия олиш билан бир қаторда дарсдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида тикиш-бичиш ишларига ҳам жалб этилган. Бунинг учун 3-ТТЖда ташкил этилган “Тикувчилик” тўгараги бўйича ҳам маълумотлар берилди. Қизларимиз-келажак оналари. Оналар эса хонадонларининг кўрки ва ободлиги учун тикиш ва бичишни ҳам ўрганишлари зарур. Бу ҳаракатни “Миллий либослар” танловига тайёргарлик деб ҳисоблаш мумкин.

  ТИҚХММИ матбуот хизмати