«Давлат кадастрлари» фанидан фан олимпиадаси

4 та фан бўйича талабалар фан олимпиадаси республика II босқичига мезбонлик қилмоқда. Жумладан, “Давлат кадастрлари” мутахассислик фанидан талабалар фан олимпиадаси республика II босқичи 15-16 май кунлари ўтказилди. 15-май куни фан олимпиадасининг очилиши бўлиб ўтди. Шу аснода синовларга старт берилди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 6 та  ОТМлардан иштирокчилар қатнашди. 

Республика фан олимпиадасининг иккинчи босқичи юқори савияда ташкил этилди. Куннинг иккинчи ярмида олимпиаданинг дастлабки икки тури бўйича синовлар ўтказилди.

Институтимиз томонидан иштирокчи талаба ва уларнинг илмий раҳбарларига институт ошхонасида тушликлар ташкил этилди.

Олимпиаданинг биринчи куни якунида маданий тадбир ташкил этилиб барча иштирокчилар Муқимий номидаги мусиқали ва драма театрига ташриф буюришди.

16-май куни талабалар фан олимпиаданинг икки тури яъни, Ёзма иш ва амалий топшириқни бажариш шартлари бўйича ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.     

Синовлар якунида ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 4 тур натижалари текширилиб ғолиблар аниқланди. 

1 Алимбаев Жолдас Қуанишбек ўғли ТИҚХММИ Исмонов Шукриллохон Рустамхон ўғли “Давлат кадастрлари” кафедраси ассистенти.
2 Ахмедова Мадина Ғайрат қизи Самарқанд Давлат Архитектура қурилиш институти Жўрақулов Дониёр Очилович “Бино ва иншоотлар кадастри” кафедраси т.ф.н. доценти
3 Жўраев Қурбон Ҳафиз ўғли ТИҚХММИ Бухоро филиали Ҳамидов Файзулло Рамазонович “Ер тузиш ва ер кадастри” кафедраси доценти 

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.З.Султонов натижаларни эълон қилиб, барча иштирокчилар институтимиз томонидан тақдим этилган эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Олимпиадани якунига етганини таъкидлаб барчага омад ва зафарлар тиладилар.

“Давлат кадастрлари” кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ш.Исмонов ахбороти 
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов