Қувонч улашиб

Янги йил байрами неча асрлардан бери орзиқиб кутиладиган ва севиб ўтказиладиган байрамдир. Айниқса, ушбу байрамни болажонлар орзиқиб кутишади. 2018 - йил 27 - декабрь куни «Ер ресурсларини бошқариш» факультети талабалари ва профессор ўқитувчилари ҳамда институт ёшлар иттифоқи фаоллари Республика онкология марказига «Янги йил, болаларга қувонч олиб кел» шиори остида болаларни янги йил билан табриклаш мақсадида ташриф буюришди.

Хайриядан мақсад Республика онкология марказида даволанаётган болаларга янги йил шукуҳини ва озгина бўлса ҳам қувонч улашиш эди. Азиз дўстлар, ахир дунёда болаларга қувонч улашишданда савобли ва қувончи иш йўқ! Ушбу акцияни ташкиллаштиришда институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавазов, ЙРБ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ. Эшова ҳамда ЙРБ факультети фаол талабалари А. Дадабаева ва М. Сирожиддинова ўз кўмакларини аяшмади. Шу билан бир қаторда ушбу савобли ишни амалга ошираётганимизни эшитиб, Ўрикзор савдо мажмуасидаги ўйинчоқ докони сотувчиси ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Ушбу акцияга ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

ЕРБ факультети фаоллари Ш.Ҳамидуллаев ва Ш.Абдуқодиров ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов