Темурийлар музейига ташриф
“Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ва “Ердан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Барно Ҳалилова бошчилигида бугун 1 курс талабаларини Темурийлар тарихи музейига саёҳат уюштиришди. Саёҳат мобайнида Темурийларга тегишли тарихий маълумотларни музей ходимлари томонидан қўйидагича таърифланди. Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур Мовароуннаҳр сиёсий кураш майдонида, Амир Темурнинг фатҳи, Мўғулларнинг чекиниши, Ҳусайн ва Темурнинг Самарқандни эгаллаши ҳамда улар ўртасидаги низони кучайиши каби бир қатор бобомиз тарихига оид маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, талабалар бобомиз Амир Темур тарихи музейига ташриф чоғида қадимий пул муомала вазифасини ўтаган кумуш тангалар, қурол-аслаҳалар, сопол идишлар ва тарихий қўлёзмаларни кузатиш ва улар ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институтнинг матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзовa