Навбатдаги амалий дарс

«Ер ресурсларини бошқариш» факультети 3-босқич 3-гуруҳ талабалари «Табиий карталарни лойиҳалаш ва тузиш» фанидан навбатдаги амалий дарсини «Марказий Аэрогеодезия» корхонасида ўтказишди. Талабалар амалиёт ўқитувчиси Жўраев Абдулла бошчилигида корхона фаолияти ва ишлаб чиқаришдаги замонавий инновацион ютуқлардан бохабар бўлишди.

Ишлаб чиқариш ва таълим интеграцияси ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш мақсадида уюштирилган ушбу ташриф талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Корхонада фаолият юритаётган мутахассислар талабаларга соҳада қўлланилаётган ArcGIS, AutoCAD ва Панорама дастурлари орқали карталар устида олиб борилаётган ишларини кўрсатиб ўтишди.

Бу каби учрашувлар талабаларда ўз соҳасида олиб борилаётган амалий ишлар ва янгиликлар билан танишиш ҳамда ўз соҳасига бўлган қизиқишини янада оширади. Шу ўринда «Марказий Аэрогеодезия» корхонаси «Топогеодезия ва ерни масофадан зондлаш» бўлими бошлиғи Мирзаев Абдусатторхўжага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

ЕРБ факультети декан муовини Жўраев Абдулла ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов