Музей орқали мозийга

Музейга бориш аслида, кенг билим ва маълумотларга эга бўлиш билан изоҳланади. Тасвирларга муҳрланган тарих талабаларда миллий ғурур ва ифтихорни кучайтиради, ўз юртига меҳр ва садоқатни мустаҳкамлайди.

Ана шу мақсадда, 2018 йил 2 ноябрда ЕРБ факультетининг 408 - гуруҳ талабалари Амир Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар.

Музей  мутахассиси М. Мирзаева музей ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг талабалар янги экспонатлар билан танишдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўла жавоб олишди.

 

Гуруҳ мураббийи З. Ҳафизова маьлумоти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов