Тил билган дил билар

Тил ўрганишга бағишланган ўқув курслари қайсидир маънода ўқувчиларни дарсга қизиқтиришга ва ўргатишга қаратилгани билан ўзига хос. "Ер ресурсларини бошқариш" факультети талабалари билан “Investudy”  ўқув марказига ташриф катта таассуротларга бой бўлди.

Талабаларнинг шахсий ва академик ютуқларини ривожлантириш, чет тилини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида 3 декабрь куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультети “Геодезия, картография ва кадастр” таълим йўналиши  2-курс 5-гуруҳ талабалари билан “INVESTUDY” ўқув марказига ташриф буюрилди.

Ўқув марказида талабалар инглиз тилини ўрганиш бўйича ўқув курси талаблари билан танишдилар. Танишув жараёнида талабалар ўқув маркази томонидан ташкил этилган тест орқали ўзларининг билимларини синаб кўришди. Бундан ташқари талабалар учун “Мovie Club” инглиз тилида фильм ҳам намойиш этилди.     

           "Геодезия, картография ва кадастр” таълим йўналиши 2-курс 5-гуруҳ мураббийси Б.М.Успанкулов ахбороти

       Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов