Янги ғоя - янги имкониятлар

Замонавий дронларни қишлоқ хўжалиги соҳасида қўллаш ҳозирги кунда республикамизнинг барча жойларида  амалиётга тадбиқ этилмоқда. 4 май куни  «Давергеодезкадастр» қўмитаси бир гуруҳ юқори малакали кадрлари институтимизнинг ўқув-илмий марказига ташриф буюришди. Геодезия фанидан амалиёт ўтаётган Ер ресурсларни бошқариш факультети талабаларга замонавий дронлар ҳақида маълумотлар, қишлоқ хожалиги ерларини дронлар орқали съёмка қилиш ва  келгусида улардан кенг фойдаланиш бўйича талабаларга маълумотлар беришди.

« Геодезия ва геоинформатика» кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов  ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов