Мангулик муҳри

2019-йил 30-январь куни «Ер ресурсларини бошқариш» факультети 1-босқич 5-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи С. Шарипов бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди. Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номи юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, Ватанимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк шахс сифатида барчамизнинг қалбимизда абадий муҳрланиб қолади.