Китоб инсонни манавий бойлигини оширади ва комилликка етаклайди!!!

 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов  таваллудининг   80 йиллиги муносабати билан, “Ердан фойдаланиш ва Ер кадастри” факултети 2- курс 3-гуруҳ мураббийи ва талабалари томонидан гуруҳ кутубхонаси ташкил этилди. Бу ихчам кутубхонани ташкил этишдан асосий мақсад талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва китобга бўлган меҳрини ошириш. Бу кутубхонадан биринчи президентимиз асарлари, ҳаракатлар стратегияси, ўзбек ёзувчилари томонидан ёзилган нодир асарлар ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналари жой олган. Китоблар гуруҳ ўқувчилари томонидан эсталик сифатида тақдим этилди.

 

“Ердан фойдаланиш ва Ер кадастри” факултети 203-гуруҳ мураббийи  Исломов Ў.П. маьлумоти