“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”

Ҳаммамизга маълумки президентимиз томонидан биз ёшларга жуда кўп имкониятлар яратилмоқда. Шундай имкониятлардан бири “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” томонидан ўртача ўзлаштириши 86% дан юқори бўлган талабалар учун тўлов контракт суммасининг 35% қисмини тўлаб беришдир. Ана шу каби имкониятлар билан таништириш мақсадида 31-январ куни “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факултети иқтидорли ва фаол талабалари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатни институтимиз Ёшлар иттифоқи етакчисининг 1-ўринбосари Муталов Алишер ҳамда фаол иқтидорли ёшлар билан ишлаш йўналиши етакчиси Ахмадов Сафарали ўтказишди. Суҳбат давомида талабалар бу имтиёзга қандай эришиш ҳамда белгиланган низом билан танишишди.

Азиз талабалар бу имкониятни қўлдан бўй бермайлик!

Зеъро, биз ёшларга берилаётган имкониятлар чексиз ва бу имкониятлардан фойдаланиш биз ёшлар учун ҳам қарз, ҳам фарз. Биздан талаб қилинадигани аъло ўқиш ва фаол бўлиш!

Агар сизнинг ҳам ўртача  ўзлаштириш баллингиз 86% дан юқори бўлса ва фаол бўлсангиз, институтимиз ёшлар иттифоқи хонасига келиб низом билан танишинг ва имтиёзга эга бўлинг!

Институтимиз ёшлар кенгаши аъзолари сизга ҳар қандай кўмак бўлса беришади.

“ЕФ ва ЕК” факулътети ёшлар матбуот котиби Ш.Ҳамидуллаев ахбороти