“Trimble S3” электрон тахеометрда геодезик дала тақдиқот ишлари !!!

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ўкув илмий маркази ҳудудида экинларни жойлашиш харитасини тузиш ва сувни ўзи оқар тизимга ўтказиш имкониятлари геодезик усулларни аниқлаш ва ўкув илмий марказининг янги амалдаги жойлашувини аниқлаш мақсадида 2018.01.26 куни геодезик дала тадқиқот ишлари олиб борилди. Унга кўра замонавий “Trimble S3” маркали электрон тахеометрда топографик съёмка ишлари бажарилди. Дала тадқиқот ишларида факультетимизнинг профессор ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари иштирок этишди, жумладан: Абдурахмонов С, Инамов А, Жураев А, 3 курс 5 гуруҳ талабаси Мамадалиев Зухриддин, 2 курс 7 гуруҳ талабаси Собиров Исломбек.

“Ердан фойдаланиш ва Ер кадастри” факултети 106-гуруҳ мураббийи Жураэв А.Ю маьлумоти