22 март –“БУТУНЖАХОН СУВ КУНИ”га бағишланган “СУВ МУАММОСИ – ЖАМИЯТ МУАММОСИДИР: УНИНГ ЕЧИМИ ҲЕЧ КИМНИНГ НАЗАРИДАН ЧЕТТА ҚОЛМАСЛИГИ КЕРАК” шиори остидаги танлов ва семинар ташкил этилади.

22 март –“БУТУНЖАХОН СУВ КУНИ”га бағишланган “СУВ МУАММОСИ – ЖАМИЯТ МУАММОСИДИР: УНИНГ ЕЧИМИ ҲЕЧ КИМНИНГ НАЗАРИДАН ЧЕТТА ҚОЛМАСЛИГИ КЕРАК” шиори остидаги танлов ва семинар ташкил этилади.

2020 йил 13 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ва БМТ Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг вакиллари ҳамда Илмий ишлар бўйича проректор Т.Султанов, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Салохиддиновлар иштрокида Халқаро сув куни танловини институтда юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилди. Музокаралар давомида Халқаро сув кунини нишонлашнинг асил мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликга етказиб бериш. Танловлар доирасида талабалар қамровини кенгайтириш, улар томонидан тақдим этиладиган янги инновацион ишланмалар ва муаммо ечимларининг тадбиқ этилишини қўллаб қувватлаш, бундан ташқари танловга оммавий ахборот воситаларни жалб этиш масалаларига оид ташкилий ишлар юзасидан хар иккала томон амалга оширадиган ишлар режасини келишди.

              

2020 йилда мазкур танлов қуйдаги номинациялар бўйича ташкил этилиши режалаштирилмоқда:

  1. “Сув – бу ҳаёт” (Фото кўргазма)
  2. “Хароратнинг глобал исишини Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришга таъсири” (Дебаты)
  3. “Иқлим ўзгариш шароитларида сув ресурсларидан фойдаланишнинг инновацион усуллари ” (Билимдонлар интеллектуал ўйинлари)
  4. “Сув ва иқлим” (Видео - ролик)
  5. “Сув хўжалиги сохасида технологиялар ва инновацион ёндашувлар кўргазмаси” (макет ва технологиялар кўргазмаси)
  6. “Сув ва иқлим ўзгариши” (Умумжахон сув куни учун расмий семинар).

Шунингдек номинациялар бўйича 9 та ноутбук, 12 та планшет ва 9 та қаттиқ дискларни танлов ғолибларига тақдим этилиши кўзда тутилди.