Факультет етакчилари сайланди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Ер ресурсларини бошқариш” факультетини бир гуруҳ талабалари орасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг факультет етакчиси сайлаб олинди.

Мазкур сайлов жараёнини факультет декани З.Муқимов ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Х. Эшова олиб борди. Сайловни кириш сўзлар билан очиб берган факультет декани ўз нутқида, Ёшлар иттифоқи фаолияти билан талабаларни яқиндан таништирди ва бугунги кундаги имтиёзларини мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари сўзга чиқиб, ҳар бир номзодларни ўқиб этшиттирди ва бугунги кундаги Ёшлар иттифоқи томонидан яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш тўғрисида ҳам батафсил маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг 2018-2019 ўқув йили учун Ёшлар иттифоқини факультет етакчисини, фаол иқтидорли ташаббускор  номзодлар орасидан Шахром Абдуқодиров очиқ овоз бериш йўли билан энг кўп овоз олди ва факультет етакчилигига сайланди. 

ЕРБ факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов