ОНА ВАТАНГА СОДИҚЛИК ҚАСАМЁДИ

 

ТОШКEНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ ҳарбий кафедрасида 2018- йил 8- июн куни кафедрада таҳсил олган курсантларнинг ҳарбий қасамйод қабул қилишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ТИҚХММИ ректори Ў.П Умурзаков, ўқув ишлари бўйича проректор Б.Мирзаев , ҳарбий кафедра мудири, полковник P.Менлишов, кафедра ўқитувчилари, институт талабалари, ота-оналар ва курсантларнинг яқин дўстлари ҳамда қариндошлари иштирок этдилар.


Тантанани
институт ректори Ў.П Умурзаков очиб, барча курсантларни ва уларнинг яқинларини мазкур шодиёна кун билан чин дилдан қутлади. У табрик нутқида ушбу тантанали кунниона диёримизга садоқат куни деб атаб, барча битирувчиларни нафақат ҳарбий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаган, машқларда тобланган мард ва жасур курсант, балки ҳар лаҳза хушёр ва огоҳ тургувчи , тинчлик-осойишталик учун толмас курашчи эканликларини таъкидлади. Уларга шарафли ва муқаддас бурчларини адо этишда куч-ғайрат ва матонат тилади.