Миллат танламас иллатлар

Маълумки, бугунги кунда одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бири бўлиб, у ҳудуд ва чегара танламайди. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили жаҳонда тахминан 2 миллион 800 минг киши мазкур жиноят қурбонига айланмоқда. Афсусланарлиси, жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимга эга эмаслиги, бу жиноятнинг оммалашувига сабаб бўлмоқда. Мазкур муаммонинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавазов, "Ер ресурсларини бошқариш" факультети декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ҳамда  институтнинг хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳафизова ташаббуси билан институтнинг катта анжуманлар залида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар “Одам савдоси – мудҳиш  жиноятдир” ҳамда “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этишди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ўқувчиларни турли ёт ғоялардан ҳимоялашнинг самарали услубларини жорий этиш, хусусан, одам савдосига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтиришдан иборатдир. Тадбирда, Одам савдосига қарши кураш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари А.Аҳмедов ҳамда Ф.Аҳмедов, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича майор С.Тожиддинов, туман Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси З.Саъдуллаевлар  сўзга чиқиб, таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали услубларини жорий этиш ва талаба-ўқувчиларни турли хил ёт ғоялардан ҳимоялаш, улар бугунги кунда одам савдоси ва унга қарши кураш энг долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидлаб, бизнинг асримизга келиб одам савдоси глобал муаммога айланиб бораётганлиги ва у инсониятга қарши қаратилган энг мудҳиш жиноятлар сафидан жой олган.

Миллионлаб инсонларни ўз домига тортган бу қабиҳ жиноятга қарши бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида кураш олиб борилмокда. Аҳолини айниқса, ёшлар одам савдоси тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан, ҳар хил шахсларнинг ёлғон ваъдаларига ишониб, одам савдосининг қурбонига айланиб қолаётганлигини ОАВ лари ва интерниет тармоқлари оркали кузатиб борамиз. Бунинг олдини олиш, талабалар-ёшларни огоҳлик ва ҳушёрликларини кучайтириш мақсадида Ички ишлар, прокуратура органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорликда  ўтказилаётган бундай тадбирларнинг аҳамияти жуда муҳимлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда таъкидландики, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши йўлида олиб борилаётган ислоҳлар аҳолининг онг тафаккуридаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин. Шунингдек, Репродуктив саломатлик маркази етакчи мутахассиси З.Юлдашева томонидан “Эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари” мавзусидаги маърузаси тингланди. Давра суҳбатида баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой бўлиб, мазкур мавзудаги тадбирларни барча факультетларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

     "Ер ресурсларини бошқариш" факультети декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти

       Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов