Соғлом тан соғлом ақл билан

Эрталабки бадантарбия инсонни кун давомида тетик ва хуш кайифиятда юришини таъминлайди. Институтимизнинг илмий-ўқув марказида «Ер ресурсларини бошқариш» факультети 2 - курс талабалари «Геодезия» фанидан ёзги ўқув амалиётида вақтида эрталабки бадантарбия ишлари ташкил этилди. Эрталабки бадантарбия ишларини ташкил этишда институтимизнинг Жисмоний тарбия кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Эрталабки бадантарбия билан шуғулланишдан мақсад ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва талабаларнинг спортга бўлган қизиқишини янада кучайтиришдир.

 «Геодезия ва геоинформатика» кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов  ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов