Москва давлат ер тузиш университетида институтимиз ўқитувчилари малака оширишмоқда

Институтимизнинг икки нафар Успанкулов Б.М.  (15.09.2019 дан 15.12.2019 гача), Инамов А.Н.  (24.11.2019 дан 28.12.2019 гача) ва Бухоро филиалининг бир нафар Худойбердиев Ф.Ш.  (01.12.2019 дан 31.12.2019 гача) профессор ўқитувчилари Москва давлат ер тузиш университетида соҳа мутахассислиги бўйича малака оширишмоқда.

Малака ошириш мобайнида "Геодезия ва геоинформатика", "Картография", "Ердан фойдаланиш ва ер кадастри", "Шахарсозлик кадастри" ҳамда "Ер тузиш" кафедраларининг тажрибалари ўрганилди. Жумладан, Институтимизнинг профессор-ўқитувчилари Геодезия лабораторияси мудири С.В.Ковалев бошчилигида геодезик қурилмаларга тузатма бериш ва юстировкалаш жараёнида беъвосита қатнашишди.

Бундан ташқари ходиларимиз томонидан "Ўзбекистонда давлат кадастрларини юритишда ГИС технологияларини қўллаш" мавзусида очиқ дарс (семинар тренинг, мастер класс) ташкил қилинди.

Баландлик тизимини ўрганиш мақсадида, 1824 йилда Футшток ороли XVII аср ўрталарида Буюк Пётр биринчи кашф этган оролга илк бор ўрнатилган нолинчи баландлик  бориб ўрганилди ва тадқиқотлар олиб борилди.

Шу билан биргаликда, 1839 йилда ташкил этилган Пулкова астрономик обсерваториясида фаолият юритаётган бир қатор олим ва мутахассислар билан давра сухбатлари ўтказилди.

10 декабрда бўлиб ўтган "Москда давлат ер тузиш университети" ер тузиш факультетининг 100 йиллигига бағшланган халқаро конференцияда илмий мақолалар билан фаол иштирок этилди. Шу билан биргаликда, Халқаро ишлар бўйича проректор проф. В.И.Нилиповский, ердан фойдаланиш ва кадастр кафедраси мудири проф. С.А.Гальченко, картография кафедраси мудири проф. В.П.Раклов, геодезия ва геоинформатика кафедраси мудири проф. В.Н.Барановлар билан давра сухбатлари ўтказилди ва “Ер тузиш тарихи” номли университет музейига саёҳат уюштирилди.

Хозирда малака ошириш жараёни давом этмоқда.