Мактаб остонаси - истиқбол ва истиқлол дарвозаси
Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари мактаб+ОТМ тизимида ўз билимларини мактаб ўқувчилари ва педагогик жамоаси билан ўртоқлашиши маърифий-маданий мақсаднинг нишонаси дейиш мумкин. Чунки, ёшларга мақсадни белгилаш ва унга эришиш учун қандай йул тутишлари учун илмий педагогик жамоанинг ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилиши пировард мақсадга эришиш учун ёрдам беради. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, “...биз болаларни имтиҳонга эмас, ҳаётга тайёрлашимиз керак. Лекин, билимсиз ўқувчини ҳаётда ўз ўрнини топиши ҳам мушкул” деб такрор-такрор таъкидлаб келмоқдалар. Шу мақсадда ушбу мактаб ўқувчилари билан ишлаш институтимизнинг "Ер ресурсларини бошқариш" факультетига бириктирилган бўлиб, қисқа фурсатга қарамасдан дастлабки ишлар ишлаб чиқилган йўл харитаси бўйича ташкил қилинмоқда. Давлат дастурига мувофиқ бундай ишларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу нуқтаи назардан 2020 йил 25 декабрь куни Юнусобод туманидаги 274 - умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиларига “Ёшларни касбга йўналтириш” мавзусида суҳбат ҳамда “Қизиқарли математика” бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Хусусан "Ер ресурсларини бошқариш" факультети декани Шарафитдин Нарбаев бошчилигидаги факультет жамоаси Юнусобод туманидаги 274-умумий ўрта таълим мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан касбга йўналтириш бўйича давра суҳбатини ўтди. Тажриба алмашиш, малака ошириш мактаб ўқувчиларига мотивация бериш келажакда ўз ўринларини топишларига ёрдам берибгина қолмай, балки, имконият ва истеъдод эшикларини ҳам очади. Декан иштирокида ўтказилган ушбу тадбир савол ва жавоблар билан қизғин тарзда кечгани эътиборлидир. Шунингдек, институмизнинг “Олий математика” кафедраси ўқитувчиси Оқилжон Эргашев томонидан “Қизиқарли математика” бўйича маҳорат дарс ташқил қилинди. Маҳорат дарси ўқувчиларнинг математика фанига қизиқишини янада оширди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати