Аждодлар мероси- келажак пойдевори
Ёш авлодни аждодлар мероси билан таништириш, келажакда ўз ватанига муносиб фарзанд бўлиш, аждодларимиз босиб ўтган йўлларни ёш авлодга етказиб бериш мақсадида 2018-йил 30 январ куни "Ердан фойдаланиш ва ер кадастри" факултети 1-курс 6-гуруҳ талабалари, гуруҳ мураббийи А. Жураев бошчилигида "Темурийлар тарихи давлат музейи" хамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буйиришди.
Ташриф давомида Темурийлар тарихи давлат музейи юртимиз тарихи, аждодларимиз бой меросини ўзида ёрқин акс эттиргани билан эсда қоларли бўлди. Ҳамда Ислом Каримов монументини зиёрат қилдилар ва улар фаолият юритган оқсарой қароргоҳи билан танишдилар.
“Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети 106-гуруҳ мураббийи Жураев А.Ю маьлумоти