Илк Шарқ Уйғониш даврининг намоёндаси
Миллатимизга хос минг йиллик қадриятлар, урф-одатлар, ақидаю анъаналар борки, улар халқимиз томонидан юксак қадрланиб, ҳурмат билан амалга оширилади.Шулардан бири зиёратгохларни айланиш, ўтмиш бобокалонларимиз қабрини зиёрат қилишдир. Шу мақсад ила факулътетимиз декани бошчилигида профессор-ўқитувчилар “Занги ота” зиёратгоҳига 2018-йил 23-январ куни ташриф буюришди.
ХV
XV асрга оид меъморий йодгорлик ҳисобланган Зангиота зиёратгоҳи нафақат Республикамизда, балки Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида маълум ва машҳурдир. Илк Шарқ Уйғониш даврининг намоёндаси, ўз замонида ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган мутасаввиф ва авлиё бобокалонларимиздандир.