Замонавий инновацион техногиялар таълим жараёнида
Ҳар бир даврнинг ўз талаб ва тақозоси бор. Жаҳон фани, таълими кун сайин, соат сайин ривожланиб бораётган экан, демак, ўзига хос янгиликлар, замонавий ихтиролар ҳам мавжуд бўлиши аниқ. Эскича дарс таълими билан талабаларнинг онгу тафаккурида уйғониш ҳосил қилиш қийин. Шунинг учун ҳам замон билан ҳамқадам ва ҳамнафаслик тараққиётнинг омилидир. “Ер ресурсларини бошқариш” факультети институт жамоасини янги ўқув йили билан муборакбод этади.
2018 йил 11 сентябрь куни факультетимизнинг “Геодезия ва геоинформатика” таълим йўналиши 1 - курс талабаларига “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси мутахассиси Ж.Ражабов томонидан факультет талабалари ва профессор-ўқитувчиларига Ер мониторингини юритишда инновацион технологияларни, учувчисиз учиш аппарати - ДРОНни қўллаш мавзусида маҳорат мактаби ташкил этилди. Тренинг машқларида факультет декани, профессор-ўқитувчилари ва факультет талабалари ҳам фаол қатнашишди.
“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчилари С. Н. Абдурахмонов ва Ў. Б. Мухторовлар маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов