Халқаро кўргазмада талабалар иштироки

Маълумки, жорий йилнинг 20-22 - сентябр кунларида Пойтахтимиздаги  «Ёшлар ижод саройи»да мамлакатимиздаги энг йирик «Таълим ва мутахассислик» XIX халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу кўргазмада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари инситутининг “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг бир гуруҳ талабалари иштирок этишди. Кўргазмада иштирок этган талабалар, Республикамиз ва дунёдаги етакчи таълим муассасаларида мавжуд бўлган касб ва мутахассислик йўналишлари билан яқиндан танишишди, шу билан бирга ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасида улар учун яратилган имкониятлар кенг тарғиб қилинди. Шунингдек, бўш иш ўринлари тўғрисида талабаларга маълумот берилди.

Шу билан бирга  кўргазма доирасида  ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Мен танлаган олийгоҳ” танлови ғолибларини  тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Кўргазма жуда қизиқарли даражада ташкил этилди унда иштирок этган талабалар, ўзлари қизиққан йўналишлардан рўйхатдан ўтишди.

ЕРБ факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов